ОДИЛ СУДЛОВГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ

Authors

  • Эгамназаров Сардор Сайдуллаевич Author

Abstract

Суд ҳокимиятининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига бевосита дахлдор бўлиб, одил судлов шахснинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишига хизмат қилади. Мазкур вазифаларни бажаришда одил судлов фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун муайян омиллар бўлмоғи талаб қилинади. Ушбу омиллар ичида одил судловни жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш алоҳида касб этади, чунки жиноятнинг айрим турлари борки, улар бевосита одил судловга қарши қаратилган бўлади. Жамиятимизни ҳуқуқбузарликлардан қўриқловчи ва ҳимоя қилувчи одил судлов, унга қарши жиноят содир этилганда жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объектига айланади.

Downloads

Published

2026-06-16