КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТИ МУРАККАБ МАҲАЛЛАЛАР: ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ, БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ПРОФИЛАКТИКА МЕХАНИЗМЛАРИ

Authors

  • Абдуразаков Абдувахид Абдулҳаевич Author

Keywords:

криминоген вазият, жиноятлар профилактикаси, мураккаб маҳалла, ижтимоий назорат, баҳолаш мезонлари, “синган ойналар” назарияси, ижтимоий дезорганизация, раҳбарларнинг шахсий масъулияти, виктимологик хусусиятлар

Abstract

ушбу мақолада жамиятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “криминоген вазияти мураккаб маҳалла” тушунчасининг мазмун-моҳияти, уни баҳолашнинг объектив ва субъектив мезонлари криминологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда жаҳон криминологиясида тан олинган “Ижтимоий дезорганизация” ва “Синган ойналар” назарияларининг миллий маҳалла институтига татбиқ этилиши очиб берилган. Шунингдек, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳамда профилактика чора-тадбирларини самарали ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда давлат органлари раҳбарларининг шахсий масъулияти масалалари илмий-амалий жиҳатдан асосланган.

Downloads

Published

2026-06-05