СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ПРОКУРАТУРА ФАОЛИЯТИГА ТАТБИҚ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

  • Шоймарданов Шохбоз Холбоевич Author

Abstract

Замонавий ҳуқуқ фани тарихида бир хил технология бу қадар қисқа вақт ичида бу қадар кенг ҳуқуқий баҳсларнинг марказига чиқмаган, яъни сунъий интеллект бугунги кунда нафақат техника ва иқтисодиёт, балки ҳуқуқий тартибга солиш назарияси ва амалиётининг ҳам асосий муаммосига айланди. Тарихий нуқтаи назардан қаралганда ҳар бир технологик ривожланиш, яъни босма матбаа, телеграф, компьютер ўзига хос ҳуқуқий муаммоларни юзага келтирган ва ҳуқуқ тизими уларга мослашишга мажбур бўлган. Сунъий интеллект эса ушбу тарихий занжирдаги энг мураккаб ҳалқани ташкил этади, зеро у нафақат иш юритиш тезлигига, балки қарор қабул қилишнинг ҳуқуқий субъекти масаласига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Downloads

Published

2026-05-22