СОЛИҚ ЁКИ ЙИҒИМЛАР ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ ТИЗИМИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Марданов Жасурбек Ҳусниддин Ўғли Author

Keywords:

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, криминалистик тавсиф, айбланувчи, жиноят субъекти, жиноят содир этиш жойи ва вақти, жиноят предмети, ҳужжатларни сохталаштириш.

Abstract

Мақолада солиқ ёки йиғимлар тўлашдан бўйин товлашнинг криминалистик тавсифи тизимининг асосий элементлари, хусусан, айбланувчининг шахси, жиноят содир этиш шароити, жойи, вақти, жиноят предмети ва изларнинг шаклланиш механизми ҳар томонлама таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасига асосан жиноят субъектлари (раҳбарлар, бош бухгалтерлар ва бошқа масъул шахслар) доираси, уларнинг ёш-жинс хусусиятлари, психологик қиёфаси ҳамда содир этилган жиноятларнинг изларини ҳужжатларда акс этиш қонуниятлари илмий-амалий жиҳатдан ёритиб берилган.

Downloads

Published

2026-08-14