ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФ
Abstract
Фуқаролар мурожаатлари институти замонавий демократик давлатчиликнинг асосий устунларидан бирини ташкил этади. У, бир томондан фуқарони давлат механизмига нисбатан таъсир кўрсата оладиган ҳуқуқий субъект сифатида эътироф этса, иккинчи томондан эса давлат органларига жамоатчилик талабларини ва аниқ ижтимоий вазиятни мунтазам равишда ҳисобга олиш имконини беради. Шу сабабли мурожаат ҳуқуқининг ҳуқуқий табиатини тушуниш нафақат назарий аҳамиятга эга, балки прокурор назорати механизмларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан ҳам амалий зарурат ҳисобланади. Биз мазкур бўлимда фуқаролар мурожаатлари институтининг тарихий шаклланиши, ҳуқуқий табиатига оид жаҳон ҳуқуқий адабиётидаги назарий баҳслар ва Ўзбекистон ҳуқуқ тизимидаги конституциявий-қонуний асослари таҳлил қилишни ўз олдимизга мақсад қилдик.